Кириш Регистрация
27/08 00:00 Реал Мадрид 4-1 Реал Сосьедад
27/08 23:30 Сельта 1-2 Осасуна
28/08 00:00 Барселона 2-0 Атлетик Бильбао
28/08 16:00 Ман. Юнайтед - Ипсвич
29/08 00:00 Кристал Пэлас - Манчестер Сити
29/08 16:30 Ливерпуль - Ноттингем Форест
29/08 19:00 Борнмут - Эвертон
29/08 19:00 Ковентри Сити - Халл Сити
29/08 21:30 Тоттенхэм - Ньюкасл

«Нант» Грегор Пуарьени бош мураббий этиб тайинлади

Баҳо:
+ | -

«Нант» Грегор Пуарье жамоанинг янги бош мураббийи этиб тайинланганини расман эълон қилди.

44 ёшли мутахассис бу лавозимда Мишель Тер-Закаряннинг ўрнини эгаллади ва «Канарейкалар» билан 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома имзолади.

Пуарьенинг охирги иш жойи 2024 йил июлидан буён бошқариб келган «Ред Стар» клуби бўлган. Унинг қўл остида жамоа Лига 2 да тўртинчи ўринни эгаллаб, Лига 1 га чиқиш босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритган, бироқ 1/4 финалда «Родез»га имкониятни бой берган эди (2:3).

«Нант» дастлабки учта турда бирорта ҳам очко тўплай олмай, Лига 2 турнир жадвалида сўнгги ўринни эгаллаб турибди. Кейинги учрашувда «Канарейкалар» 29 август куни «Генгам»га қарши майдонга тушади.

Киритилди: 14:09, 26.08.2026.
Ўқилди: 545 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик