«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Жек Грилиш Чеширдаги уйи яқинидаги ер участкаси масаласида маҳаллий ҳокимият билан баҳсда ғолиб чиқди.
30 ёшли англиялик аввал ўрмон ҳудуди ҳисобланган қарийб 10 акр ерни расман боғининг бир қисми деб тан олишни талаб қилган. Футболчи бу ҳудуддан ити билан сайр қилиш ва сабзавот етиштириш учун фойдаланишини маълум қилган.
Бир неча ойлик муҳокамалардан сўнг Шарқий Чешир кенгаши Грилишга рухсат берди. Ҳокимият ер участкаси ўн йилдан ортиқ вақт давомида турар жой боғи сифатида фойдаланилгани исботланган деб ҳисоблади.
Маҳаллий кенгаш ернинг мақомини ўзгартиришга қарши чиққан, чунки бу келажакда участкада қурилиш ишларини амалга ошириш имкониятини очиб бериши мумкинлигидан хавотирланган. Уйнинг аввалги эгасининг худди шундай аризаси 2022 йилда рад этилган.













