Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Моуриньо Винисиусни нега алмаштирганини тушунтирди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуринью «Реал Сосьедад»га қарши учрашувда Винисиус Жуниорни нима сабабдан алмаштирганини тушунтирди.

Бразилиялик футболчи учрашувнинг 68-дақиқасида рақиб дарвозасини ишғол қилди, 80-дақиқада эса хет-трик қайд этган Килиан Мбаппега голли узатма берди. Орадан кўп ўтмай Винисиус майдонни тарк этди. Учрашув «Реал»нинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

«Агар Вини гол урмаганида, мен уни алмаштирмаган бўлардим. Ўтган мавсумда мухлислар баъзида унга ҳуштакбозлик қилганини биламан. Шунинг учун голидан кейин уни алмаштиришга қарор қилдим — у маҳаллий мухлисларнинг меҳрини ҳис қилишини истадим. Қолаверса, бироз дам олиш ҳам унга зарар қилмайди», — деди Моуринью. Унинг сўзларини The Touchline келтирди.

30 август куни «қаймоқранглилар» ўз майдонида «Малага»га қарши баҳс олиб боради. Мадрид гранди Ла Лиганинг дастлабки икки туридан сўнг 6 очко жамғарган.

Киритилди: 08:40, 27.08.2026.
Ўқилди: 1072 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик