Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Гендузи «Лион» мухлисларини «Марсель» шиори билан провокация қилди

Баҳо:
+2 | -

«Фенербахче» ярим ҳимоячиси Маттео Гендузи Чемпионлар лигаси саралаш босқичида «Лион»га қарши жавоб учрашувидан сўнг юзага келган жанжал марказида қолди. Туркия клуби баҳсда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашув Франциядаги «Групама Стэдиум»да бўлиб ўтди.

Аввал «Марсель» сафида тўп тепган 27 ёшли француз футболчиси финал ҳуштагидан кейин жамоасининг ғалабасини майдонда жўшқин тарзда нишонлади.

Хусусан, Гендузи трибуналар томон бориб, «Олға, «Марсель»!» деб бақирди. Шунингдек, у «Лион» мухлислари қаршисида ҳақоратомуз ишора ҳам қилди.

Шундан сўнг Гендузи трибуна остидаги хоналарга йўл олаётган пайтда футболчилар ва икки жамоа ходимлари иштирокида жанжал келиб чиқди.

Қайд этилишича, «Лион» мухлислари Гендузини ўйин олдидан қизиш машқлари пайтидаёқ провокация қилган. Футболчи эса уларга ўрта бармоғини кўрсатиб жавоб қайтарган.

Киритилди: 08:55, 27.08.2026.
Ўқилди: 734 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик