Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бугун, 27-август куни Испания ўсмирлар терма жамоасига қарши халқаро ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.
Баҳс Испаниядаги "Albir" майдонида ўтказилади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 13:00да бошланади.
Мазкур ўйин Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг халқаро ўртоқлик учрашувлари доирасидаги навбатдаги синови бўлади.
Испания — Ўзбекистон
27 август, 13:00
"Albir" майдони, Испания













