«Ливерпуль» «Борнмут» ярим ҳимоячиси Алекс Скоттга қизиқиш билдирмоқда. Transfer News Live нашри The Independent'га таяниб хабар беришича, 23 ёшли футболчи мерсисайдликлар томонидан ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш учун устувор номзод сифатида қаралмоқда.
«Борнмут» Скотт учун тахминан 90 миллион фунт стерлинг, яъни қарийб 105 миллион евро талаб қилмоқда. «Ливерпуль» ҳозирча бундай маблағни тўлашга тайёр эмас ва шу сабаб футболчи трансфери масаласини келаси йилга қолдириши мумкин.
Алекс Скоттга «Челси» ҳам қизиқиш билдирмоқда. Аввалроқ «Манчестер Сити» ва «Манчестер Юнайтед» ҳам футболчига даъвогарлар қаторида тилга олинган эди.
Transfermarkt портали ярим ҳимоячининг бозор қийматини 50 миллион еврога баҳоламоқда.













