Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуринью Ла Лига доирасида «Реал Сосьедад» устидан қозонилган 4:1 ҳисобидаги йирик ғалабадан кейин жамоаси ўйини ҳақида фикр билдирди.
«Қаймоқранглилар»нинг ғалабасига Килиан Мбаппенинг хет-триги ва Винисиус Жуниорнинг голи сабаб бўлди.
«Жамоамизда фантастик футболчилар бор. Уларни кузатар эканман, футболдан нафақат мураббий, балки оддий мухлис сифатида ҳам завқ оламан.
Килиан Мбаппе, Жуд Беллингем, Винисиус, Бернарду Силва, Федерико Вальверде ва марказий ҳимоячилар — барчаси ўзини ажойиб кўрсатди», — деди Моуринью матбуот анжуманида. Унинг сўзларини The Touchline келтирди.













