«Астон Вилла» «Вест Хэм» марказий ҳимоячиси Жан-Клер Тодибони трансфер қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда The Athletic хабар берди.
Бирмингем клуби Эзри Консанинг «Арсенал»га ўтиб кетишидан сўнг марказий ҳимоя чизиғини кучайтиришга ҳаракат қилмоқда. Дастлаб «Вилла» «Брюгге» ҳимоячиси Хоэль Ордоньесни таркибга қўшиб олишни режалаштирган эди. Бироқ эквадорлик футболчининг жароҳати ва унга «Кристал Пэлас» томонидан қизиқиш билдирилаётгани сабаб музокаралар тўхтаб қолди.
26 ёшли француз 2025 йилда «Ницца»дан «Вест Хэм»га ўтган ва Лондон клуби сафида 54 та учрашувда майдонга тушган. Ўтган мавсумда «Вест Хэм» Чемпионшипга тушиб кетди.
Transfermarkt портали маълумотига кўра, Тодибонинг бозор қиймати 22 миллион еврони ташкил қилади.













