Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония - Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон - Гонконг

«Айнтрахт» Ноа Атуболу трансфери бўйича келишувга эришди

Баҳо:
+ | -

Франкфуртнинг «Айнтрахт» клуби «Фрайбург» дарвозабони Ноа Атуболу трансфери бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Sky Sport Germany журналисти Флориан Плеттенберг хабар берди.

Манба маълумотига кўра, 24 ёшли германиялик футболчи айни пайтда янги клубида тиббий кўрикдан ўтмоқда.

Атуболу «бургутлар» сафига ижара асосида қўшилади. Келишувда унинг трансфер ҳуқуқини 13 миллион еврога мажбурий сотиб олиш шарти ҳам кўзда тутилган.

Аввалроқ дарвозабоннинг «Марсель»га ўтиши мумкинлиги хабар қилинганди, аммо бу трансфер амалга ошмай қолган.

Атуболу «Фрайбург» тарбияланувчиси ҳисобланади ва клубнинг асосий жамоасида 2022/23 йилги мавсумда дебют қилган. У ўтган мавсумда 50 та учрашувда майдонга тушиб, 70 та гол ўтказиб юборган ва 12 та ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

Дарвозабоннинг «Фрайбург» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзига қадар мўлжалланган. Бироқ Флориан Плеттенберг ва kicker нашри маълумотига кўра, Атуболу ижарага кетиши учун клуб билан шартномасини қайта имзолаган.

Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 25 миллион еврога баҳоламоқда. Германия ёшлар терма жамоасининг собиқ дарвозабони «Фрайбург» асосий жамоаси сафида жами 125 та ўйин ўтказиб, 182 та гол ўтказиб юборган ва 38 та учрашувда «қуруқ» ўйин қайд этган.

Киритилди: 16:09, 27.08.2026.
Ўқилди: 617 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик