«Челси» вингер Михаил Мудрикнинг келажаги бўйича бир нечта вариантни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда The Athletic журналисти Саймон Жонсон хабар берди.
Лондон клуби Мудрикни ижарага беришга тайёр, шу билан бирга уни тўлиқ сотиш вариантини ҳам истисно қилмаяпти. Жонсоннинг фикрича, украиналик футболчи 20 ойдан буён юқори рақобат даражасида майдонга тушмагани сабабли «Челси» уни сотиш бўйича музокараларда кучли позицияда эмас.
Мудрикни ижарага олишга асосий даъвогарлардан бири «Страсбур» ҳисобланади. «Челси»дагилар футболчи ушбу клубда мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиши мумкин, деб ҳисобламоқда.
Мудрикнинг ўзи эса «Лидс» вариантига кўпроқ мойил. У энг юқори даражада қолиш ва Англия Премьер-лигасида ўйнашни давом эттиришни истайди.
Футболчининг узоқ вақт майдондан ташқарида қолгани унинг трансфер қийматига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин. Шу боис «Челси» муваффақиятли ижарани Мудрикнинг спорт формасини тиклаши ва келажакда бозор қийматини ошириши учун имконият сифатида кўриб чиқиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил декабрида 25 ёшли украиналик футболчининг организмида тақиқланган мельдоний моддаси аниқланган.
Дисквалификацияси бекор қилинганидан кейин Мудрик «Челси» сафида 3 та учрашувда майдонга тушди. У «Ювентус», «Милан» ва «Дарул Таъзим»га қарши ўйинларда жами 39 дақиқа ҳаракат қилди.













