Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Суперлига 19-турининг энг яхши ёш футболчиси аниқланди

Баҳо:
+ | -

Самарқанднинг «Динамо» клуби ҳужумчиси Фирдавс Абдураҳмонов Ўзбекистон Суперлигаси 19-турининг энг яхши ёш футболчиси деб топилди.

21 ёшли футболчи 19-тур доирасида «Пахтакор»га қарши ўтказилган учрашувда «Динамо»нинг асосий таркибида майдонга тушди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди. Тошкентликлар 62-дақиқада Ҳожимат Эркиновнинг голидан кейин ҳисобда олдинга чиққан бўлса, Абдураҳмонов 85-дақиқада Беҳрузбек Облақуловнинг узатмасидан сўнг жавоб тўпини киритди. Учрашув 1:1 ҳисобида якунланди.

Тур давомида Абдураҳмонов 4 марта зарба йўллади, унинг кутилган голлар кўрсаткичи 0,4 ни ташкил қилди. Шунингдек, футболчининг узатмалар аниқлиги 70 фоиз бўлди.

Фирдавс Абдураҳмонов кетма-кет иккинчи турда Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди. «Динамо» ҳужумчиси 18-турда ОКМК дарвозасига ғалаба голини киритиб, ушбу номинацияни қўлга киритган эди. Энди у 19-тур якунларига кўра ҳам энг яхши ёш футболчи сифатида эътироф этилди.

Киритилди: 16:27, 27.08.2026.
Ўқилди: 1839 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик