Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой - БАА
23/09 10:30 Эрон - КХДР
23/09 15:30 Япония - Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон - Гонконг

«Барселона» Непал ва Хитой чегарасидаги фожиа муносабати билан баёнот берди

Баҳо:
+ | -2

«Барселона» Непал ва Тибетдаги тошқинлар оқибатида ҳалок бўлганлар муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

Чоршанба куни Непалнинг Тибет билан чегарадош ҳудудида сел оқими ортидан кучли тошқин юз берди. Непал расмийлари маълумотига кўра, мамлакатда 270 нафар ҳалок бўлган инсоннинг жасади топилган, 800 дан ортиқ киши бедарак йўқолган.

Хитой ОАВ маълумотига кўра, Тибетда камида уч киши ҳалок бўлган, 558 дан ортиқ инсон бедарак йўқолган. Ушбу рақамлар бир-бири билан кесишадими ёки йўқми — ҳозирча номаълум. Бедарак йўқолганлар орасида сайёҳлар салмоқли қисмни ташкил этмоқда.

Тошқинга тоғ дарёсига улкан муз бўлагининг қулаб тушиши сабаб бўлган бўлиши мумкин.

«Барселона» Непал ва Хитой чегарасида юз берган вайронкор тошқинлар муносабати билан ҳамдардлик билдиради.

«Яқинларини йўқотганлар, ҳануз бедарак саналганлар ва ушбу фожиадан жабр кўрган барча аҳоли пунктлари билан биргамиз», — дейилади каталонияликлар клуби баёнотида.

Киритилди: 16:32, 27.08.2026.
Ўқилди: 929 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик