Кириш Регистрация
01/09 00:00 Астон Вилла 0-1 Арсенал
01/09 00:30 Барселона 5-2 Райо Вальекано

Тэмми Абрахам яна жамоасини ўзгартирадиган бўлди

Баҳо:
+ | -

«Астон Вилла» ҳужумчиси Тэмми Абраҳам фаолиятини «Ипсвич Таун»да давом эттиради. Инсайдер Фабрицио Романо ушбу трансферни тасдиқлади.

Келишувга кўра, 28 ёшли англиялик ҳужумчи «Ипсвич» сафида 2027 йил ёзига қадар, яъни бир мавсум ижара асосида тўп тепади. Аввалроқ икки клуб Абраҳам бўйича келишувга эришгани ва «Ипсвич» футболчига 9-рақамли либосни таклиф қилгани хабар қилинган эди.

Тэмми 2026 йил январда «Бешиктош»дан «Астон Вилла»га кўчиб ўтган. Туркия клубининг расмий маълумотига кўра, Бирмингем жамоаси унинг трансфери учун 21 миллион евро тўлаган.

Киритилди: 16:49, 27.08.2026.
Ўқилди: 1028 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик