«Манчестер Сити» бош мураббийи Энцо Мареска «Борнмут»га қарши якшанба куни ўтган ва 2:1 ҳисобидаги иродали ғалаба билан якунланган учрашувда майдонни тарк этган Эллиот Андерсоннинг ҳолати бўйича хавотирларни юмшатди.
«Менимча, бу мушак тортишиши эди. Бизда ҳали тўлиқ тайёр бўлмаган тўрт-беш нафар футболчи бор ва у ҳам шулардан бири», — деганди Мареска ўша пайтда.
Ушбу баҳсда захирадан майдонга тушган Матеус Нунес ҳам ҳали тўлиқ спорт формасига кирмаган. Жереми Доку эса Англия Суперкубогида «Арсенал»га қарши мағлубиятдан сўнг олган болдир жароҳати сабаб ҳануз майдонга қайта олгани йўқ.
Мареска таъкидлашича, клубга трансфер ойнасининг охирларида қўшилган бир нечта янги футболчи, жумладан клуб тарихидаги энг қиммат харид Андерсон ҳам амалда ҳали мавсумолди тайёргарлик жараёнини ўтказмоқда.
Шунга қарамай, «Манчестер Сити» мавсумни ғалаба билан бошлаганидан сўнг «Кристал Пэлас»га қарши сафар ўйинида ҳам муваффақиятли серияни давом эттиришга ҳаракат қилади. Андерсон мазкур учрашувда иштирок этиши кутилмоқда.













