Кириш Регистрация
26/08 00:00 Валенсия 0-1 Бетис
26/08 19:00 Локомотив 4-1 Бунёдкор
26/08 19:00 Машъал 0-2 Навбаҳор
26/08 20:00 Қизилқум 1-0 Насаф
27/08 00:00 Реал Мадрид 4-1 Реал Сосьедад
28/08 00:00 Барселона - Атлетик Бильбао

Сергей Лушан «Машъал»даги вазият ҳақида: «Олти ой маошсиз қолиш жуда оғир»

Баҳо:
+ | -

«Машъал» бош мураббийи Сергей Лушан клубдаги молиявий вазият ҳақида гапириб, жамоа ҳисоб рақамига маблағ келиб тушганини маълум қилди. Мутахассиснинг айтишича, футболчилар қарийб олти ой давомида маошсиз қолган.

«Худога шукр, дуоларимиз эшитилди. Бугун, менинг тушунишимча, ҳисоб рақамимизга қандайдир маблағ тушди. Умид қиламанки, бу футболчиларимизга бироз бўлса-да, нафас ростлаб олиш имконини беради. Олти ой давомида маошсиз қолиш жуда оғир», — деди Лушан.

Мураббий бу фикрларни Суперлиганинг 19-турида «Навбаҳор»га қарши ўйиндан кейин билдирди. Ғузорда ўтган баҳсда «Машъал» 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Наманганликлар сафида Жасур Жалолиддинов ва Шоҳруҳбек Абдураҳмонов гол урди. Натижада «Машъал» 4 очко билан турнир жадвалининг сўнгги поғонасида қолди.

Лушан жамоанинг Суперлигада қолиш имкониятини ҳам паст баҳолади. Унинг таъкидлашича, асосий таркибдаги кўплаб етакчи футболчилар клубни тарк этган ва ҳозир захира ўриндиғида асосан ёшлар жамоаси вакиллари қолган. Шу сабабли мураббийлар штаби Суперлигада жон сақлаб қолиш учун кураш билан бир вақтда эҳтимолий Пролига мавсумига ҳам тайёргарлик кўришни режалаштирмоқда.

«Имконсиз нарсанинг ўзи йўқ. Лекин ҳозир кўрсатаётган ўйинимиз билан, очиғини айтсам, Суперлигада қолишимизга кўзим етмаяпти. Кейинги ўйиндан бошлаб параллел равишда Пролигага ҳам тайёргарликни бошлаймиз», — деди Лушан.

Сергей Лушан «Машъал» бош мураббийлигига 13 июль куни тайинланган ва унинг шартномаси 2026 йил охиригача мўлжалланган. У келган пайтда ҳам жамоа Суперлига турнир жадвалининг қуйи қисмида бораётган эди.

Киритилди: 17:28, 27.08.2026.
Ўқилди: 407 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик