«Милан» бош мураббийи Рубен Аморим клуб таркибни кучайтириш борасида олиб бораётган ишлар ҳақида фикр билдирди.
«Биз «Милан»нинг барча муаммоларини бир трансфер ойнасида ҳал қила олмаймиз. Ҳозир амалга ошираётган барча ишларимиз узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган. Ёш футболчилар билан боғлиқ айрим қийинчиликлар бўлиши мумкин, аммо ёқимли сюрпризлар ҳам чиқиши эҳтимол. Биз тўрт-беш йиллик истиқболни ўйлаб ишлаяпмиз», — деди Аморим журналистларга.
Аморим жорий йилнинг июнь ойида «Милан» бош мураббийи этиб тайинланган. Италия клуби шу ёзда янги футболчилар трансфери учун қарийб 160 миллион евро сарфлади.
28 август куни «Милан» Италия чемпионатининг 2-тури доирасида «Венеция»ни қабул қилади.













