Бугун «Атлетико» 26 ёшли аргентиналик футболчини «Барселона»га сотмаслигини расман эълон қилди: «Музокаралар бўлмаган ва бўлмайди ҳам. Футболчи бу қароримизни тушунади ва бор кучини ишга солиб ҳаракат қилади, деб ишонамиз».
Бен Жейкобс маълумотларига кўра, ўтган ҳафта Мадрид клуби вакиллари Хулианнинг трансферини «Арсенал» билан муҳокама қилиш учун Лондонга борган. Клуб манбалари Англия пойтахтига ташрифни «Челси» ҳужумчиси Николас Жексон бўйича музокаралар билан боғлашга уринган, аммо асосий мақсад Альвареснинг келажаги бўлган.
«Атлетико» «Арсенал»га жаҳон чемпиони учун 120 миллион фунтдан (140 миллион евро) юқори бўлган таклифларни кўриб чиқишини билдирган. «Канонирлар»нинг ўзи футболчи жамоага ўтишга рози бўлган тақдирда таклиф билан чиқишга тайёр. Лондон клуби шунингдек, мадридликлар битим тузилиши борасида ён беришини кутмоқда.













