Кириш Регистрация
17/09 00:30 Барселона 7-2 Расинг
17/09 18:00 Навбаҳор 3-2 Динамо
17/09 22:00 Бетис 1-0 Хетафе
18/09 00:30 Малага 1-3 Вильярреал
18/09 23:45 Монца - Сассуоло
19/09 00:00 Эспаньол - Эльче
19/09 00:00 Брентфорд - Челси
19/09 16:30 Тоттенхэм - Астон Вилла
19/09 17:00 Осасуна - Райо Вальекано
19/09 18:00 Машъал - Пахтакор
19/09 18:00 Болонья - Торино
19/09 18:00 Удинезе - Кальяри
19/09 19:00 Брайтон - Арсенал
19/09 19:00 Эвертон - Ипсвич
19/09 19:00 Ньюкасл - Халл Сити
19/09 19:15 Атлетик Бильбао - Алавес
19/09 20:15 Бунёдкор - Бухоро
19/09 21:00 Рома - Интер
19/09 21:30 Сельта - Расинг
19/09 21:30 Ноттингем Форест - Ковентри Сити
19/09 23:45 Венеция - Лацио
20/09 00:00 Севилья - Барселона

"Барселона" Ла Масиянинг икки истеъдоди билан янги шартнома тайёрламоқда

Баҳо:
+ | -

Diario SPORT маълумотига кўра, "Барселона" спорт директори Деку Ла Масиянинг икки иқтидорли футболчиси — Хави Эспарт ва Бриан Фариньяснинг келажагини клуб билан боғлаш учун уларга асосий жамоага мос яхшиланган шартномалар таклиф қилишга тайёрланмоқда.

Клубнинг ёзги трансфер ойнасидаги асосий эътибори марказий ҳужумчи харид қилишга қаратилган бўлса-да, Деку бир вақтнинг ўзида академиядан етишиб чиқаётган иқтидорларни рағбатлантириш мақсадида бир нечта муҳим шартномаларни узайтириш ишларини ҳам олиб бормоқда.

Хави Эспарт мавсумолди тайёргарлигидаги ёрқин ўйинлари орқали Ханси Флик жамоасида доимий ўринга эга бўлди. У "Эльче"га қарши ярим ҳимояда, шунингдек, чап қанот ҳимоячиси сифатида яхши ҳаракат қилиб, тактик жиҳатдан универсал футболчи эканини кўрсатди.

Эспарт билан бирга 19 ёшли ярим ҳимоячи Бриан Фариньяс ҳам мураббийлар штабида яхши таассурот қолдирди. Шу боис у янги мавсумда ижарага кетмай, асосий жамоа билан қолиши кутилмоқда.

Трансфер ойнаси ёпилганидан кейин, сентябрь ойида музокаралар бошланиши режалаштирилган. "Барселона" ҳар икки ёш футболчини янгиланган шартлар асосида расман асосий жамоа аъзоси сифатида рўйхатдан ўтказишни режалаштирмоқда.

Киритилди: 20:35, 27.08.2026.
Ўқилди: 2270 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик