Кириш Регистрация
27/08 00:00 Реал Мадрид 4-1 Реал Сосьедад
27/08 23:30 Сельта 1-2 Осасуна
28/08 00:00 Барселона 2-0 Атлетик Бильбао

Ла Лига. «Барселона» «Атлетик»ни ишончли тарзда мағлуб этди

Баҳо:
+1 | -

«Барселона» Испания Ла Лигаси 1-туридан қолдирилган учрашувда Бильбаонинг «Атлетик» клубини ўз майдонида 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Учрашувда ҳисоб 37-дақиқада очилди. Рафинья аниқ зарба билан каталонияликларни олдинга олиб чиқди. 82-дақиқада эса Фермин Лопес «Барселона»нинг устунлигини янада мустаҳкамлади.

Шу тариқа, «Барселона» икки турдан кейин 6 очко жамғарди ва худди шундай натижа қайд этган «Реал», «Севилья» ҳамда «Бетис» билан бирга турнир жадвали пешқадамлигини бўлишиб турибди.

«Атлетик» эса мавсум бошидаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб, турнир жадвалининг сўнгги поғонасида қолди.

Испания Ла Лигаси. 1-тур

27.08.2026 | Барселона, «Камп Ноу»

«БАРСЕЛОНА» — «АТЛЕТИК Б» — 2:0

Голлар: Рафинья 37’ (1:0), Фермин Лопес 82’ (2:0).

«Барселона»: Ж. Гарсия, Эспарт, Мартин, Кубарси, Э. Гарсия (Кунде, 80), Педри (Жоау Канселу, 85), Берналь (Ольмо, 63), Фермин Лопес, Гордон (Адейеми, 80), Рафинья (Родри, 63), Ямал.

«Атлетик Б»: Симон, Луи-Жан (Бойро, 70), Ляпорт, Альварес, Ринкон, Каналес, Хаурегисар (Геренабаррена, 70), Н. Уильямс (Наварро, 60), Сансет, Иньяки Уильямс (Беренгер, 60), Гурусета (Джало, 81).

Огоҳлантиришлар: Эспарт (27) — Гурусета (48), Луи-Жан (61).

Бош ҳакам: Арьяс (Испания)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:06, 28.08.2026.
Ўқилди: 418 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик