«Челси» ҳужумчиси Николас Жексон фаолиятини «Астон Вилла»да давом эттиради. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манба маълумотига кўра, Бирмингем клуби 25 ёшли сенегаллик футболчи учун 65 миллион фунт тўлайди. Ҳужумчи трансферни якунлаш олдидан тиббий кўрикдан ҳам ўтиб бўлган.
Жексон 2023 йил ёзида «Вильярреал»дан «Челси»га кўчиб ўтган эди. У Лондон клуби сафида жами 81 та учрашувда майдонга тушиб, 30 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди.













