Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

«Барселона» бош мураббийи Флик Гордоннинг мавсум бошидаги ўйинига баҳо берди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик клубнинг инглиз вингери Энтони Гордоннинг 2026/27 йилги мавсум бошида Ла Лигадаги ўйини ҳақида фикр билдирди.

Ла Лиганинг 1-турида «Барселона» «Атлетик» Бильбаони 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Рафинья 37-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 82-дақиқада Лопес якуний натижани ўрнатди.

«У бу ерда бор-йўғи икки ярим ҳафта бўлди. У янада юқори даражага чиқиш салоҳиятига эга», — дея Фликнинг сўзларини «Барселона»нинг расмий сайти келтиради.

«Барселона» Гордоннинг «Ньюкасл»дан трансферини 29 май куни расман эълон қилган. 25 ёшли вингернинг шартномаси 2031 йилгача мўлжалланган.

Жорий мавсумда Энтони каталонияликлар сафида Ла Лигада 2 та ўйин ўтказиб, 2 та голли узатма амалга оширган.

«Барселона» 2026/27 йилги Ла Лигада икки турдан сўнг 6 очко билан турнир жадвалида биринчи ўринда бормоқда.

Киритилди: 07:58, 28.08.2026.
Ўқилди: 2073 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик