Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Альварес учинчи кун ҳам «Атлетико» базасига келмади

Баҳо:
+ | -

«Атлетико» ҳужумчиси Хулиан Альварес яна жамоа машғулотини ўтказиб юборди. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар берди.

Манба маълумотига кўра, Альварес «Атлетико» машғулотларида қатнашмаяпти. Икки кунлик танаффусдан сўнг аргентиналик футболчи 28 август, жума куни ҳам клуб базасига келмаган. Клубдаги манбаларнинг таъкидлашича, ҳужумчи бунга касаллик ва ўзини ёмон ҳис қилаётганини сабаб қилиб кўрсатган.

Тарқалган хабарларга кўра, Альварес ҳамон «Барселона»га ўтиш истагида қатъий турибди. Бироқ «Атлетико»нинг позицияси ўзгармаган — клуб аргентиналик футболчини каталонияликлар сафига қўйиб юбормоқчи эмас.

Шу билан бирга, «Атлетико» Альварес бўйича бошқа клублардан тушадиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

Киритилди: 13:47, 28.08.2026.
Ўқилди: 1756 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик