«Челси» ва «Серветт» Давид Фофананинг тўлиқ трансфери бўйича келишувни якунлади. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Ҳужумчининг трансфер қиймати 2,5 миллион еврони ташкил этади. Шунингдек, келишувда яна 1 миллион евро миқдорида бонуслар кўзда тутилган.
Аввалроқ «Фатих Карагюмрюк» ва «Страсбур» клубларида ижара асосида тўп сурган футболчи ҳамда «Челси» ҳамкорликни тўлиқ якунлашга қарор қилди.
Фофана «Челси» асосий жамоаси сафида жами 4 та учрашув ўтказди ва гол ёки голли узатма билан ажралиб турмади.













