Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

«Челси» янги титул ҳомийси билан ҳамкорлик бошлади

Баҳо:
+ | -

«Челси» Circle Internet Group компанияси билан янги титул ҳомийлик ҳамкорлигини эълон қилди. Келишув доирасида Circle ва унинг USDC бренди 2026/27 йилги мавсумда клубнинг эркаклар, аёллар ва академия жамоалари либосларининг олд қисмида жойлашади.

Янги ҳомий логотипи «Челси» эркаклар жамоасининг Премьер-лигадаги илк уй учрашувида — «Брайтон»га қарши баҳсда биринчи марта расман намойиш этилади.

Circle Internet Group рақамли молия ва блокчейн инфратузилмаси соҳасида фаолият юритади. Компания USDC стейблкоинини бошқаради ва ўз платформаси орқали халқаро тўловлар ҳамда рақамли активлар билан боғлиқ хизматларни таклиф этади.

«Челси» 2023 йилдан бери доимий узоқ муддатли асосий либос ҳомийсини топишда қийинчиликларга дуч келаётган эди. Circle билан келишув бу борадаги узоқ давом этган изланишларга якун ясади. 

Киритилди: 16:24, 28.08.2026.
Ўқилди: 885 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик