Кириш Регистрация
27/08 00:00 Реал Мадрид 4-1 Реал Сосьедад
27/08 23:30 Сельта 1-2 Осасуна
28/08 00:00 Барселона 2-0 Атлетик Бильбао
28/08 16:00 Ман. Юнайтед - Ипсвич
29/08 00:00 Кристал Пэлас - Манчестер Сити
29/08 16:30 Ливерпуль - Ноттингем Форест
29/08 19:00 Борнмут - Эвертон
29/08 19:00 Ковентри Сити - Халл Сити
29/08 21:30 Тоттенхэм - Ньюкасл

«ПСЖ» «Лилль»га қарши Дембеле ва Невешсиз ўйнайди (+Қайднома)

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» Лига 1нинг 2-турида «Лилль»га қарши ўтказиладиган сафар учрашуви учун қайдномасини эълон қилди. Луис Энрике мазкур баҳсга 20 нафар футболчини жалб этган.

«ПСЖ» қайдномаси: Ашраф Ҳакими, Люка Бералдо, Маркиньос, Илья Забарний, Хвича Кварацхелия, Фабиан Руис, Ферран Торрес, Магнес Аклиуш, Люка Динь, Дезире Дуэ, Алессандро Лонгони, Витинья, Люка Эрнандес, Мика Годтс, Сенни Майюлу, Дро Фернандес, Люка Шевалье, Уоррен Заир-Эмери, Матвей Сафонов ва Виллиан Пачо.

Парижликларга бир қатор футболчилар ёрдам бера олмайди. Нуну Мендеш дисквалификациясини ўтамоқда. Жоау Невеш касал бўлгани сабаб қайдномага киритилмаган. Усмон Дембелега эса Жаҳон чемпионатидан кейинги катта юклама туфайли бир неча кун дам берилган. Брэдли Барколя, Ибраҳим Мбайе ва Кантен Нджанту ҳам рўйхатдан жой олмади.

«ПСЖ» янги чемпионатни «Ренн»га қарши 2:2 ҳисобидаги дуранг билан бошлади. Ўша учрашувда янги футболчи Ферран Торрес захирадан майдонга тушиб, иккита гол урган эди. «Лилль» эса биринчи турда «Анже»ни сафарда 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

«Лилль» — «ПСЖ» учрашуви 28 август куни «Пьер Моруа» стадионида ўтказилади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 23:45 да бошланади. 

Киритилди: 16:28, 28.08.2026.
Ўқилди: 661 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик