«Реал» ярим ҳимоячиси Браим Диас жорий ёзда клубни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манба маълумотига кўра, марокашлик футболчини «Ювентус» ўз сафига қўшиб олишга қизиқмоқда. Турин клуби трансферни амалга ошириш мақсадида «Реал» вакиллари билан алоқага чиққан.
Диаснинг трансфери «Ювентус» бош мураббийи Лучано Спаллеттининг шахсий истаги экани айтилмоқда.
Бироқ асосий тўсиқ шундаки, Браимнинг ўзи «Реал»да қолиш ниятида.













