«Ноттингем Форест»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Морган Гиббс-Уайт «Челси» қизиқиш доирасига тушди. Бу ҳақда журналист Бобби Винсент хабар берди.
Манбага кўра, 26 ёшли англиялик футболчи «Манчестер Сити»га ўтиши кутилayotgan Энцо Фернандеснинг билвосита ўрнини босувчи сифатида кўрилмоқда. Гиббс-Уайт майдонда аргентиналик футболчига нисбатан бироз юқорироқ позицияда ҳаракат қилади. Трансфер ойнаси ёпилгунига қадар «Челси» футболчини сотиб олиш бўйича таклиф билан чиқиши мумкин.
Морган Гиббс-Уайт ўтган мавсумда «Ноттингем Форест» сафида 53 та учрашувда майдонга тушиб, 18 та гол урган ва 7 та голли узатмани амалга оширган. Унинг клуб билан шартномаси 2028 йил 30 июнга қадар амал қилади.













