«Челси»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Жон Оби Микел «Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Харри Магуайрни кескин танқид қилди.
«Агар жамоангизнинг асосий марказий ҳимоячиси Харри Магуайр бўлса, демак, муаммо бор. Харри Магуайр ҳеч қачон «Манчестер Юнайтед» даражасидаги футболчи бўлмаган ва клуб тизимига ҳам мос тушмаган.
Унинг у ерда етти ёки саккиз мавсум қолгани ақлга сиғмайди. Бу қандай юз берди? Мен тушунмайман. Аммо у ҳали ҳам клубда ва биринчи рақамли ҳимоячи сифатида ўйнаяпти. Муаммо ҳам шунда.
«Ҳалл»га қарши 0:2 ҳисобидаги ўйинда биринчи гол ўтказиб юборилган эпизодда у ўз жамоадошини ушлаб қолди ва унга гол урган ҳужумчини тўсишга боришга имкон бермади. У нима қилаётган эди? Менда жавоб йўқ.
Жамоада Лисандро Мартинес, Маттейс де Лигт ва Лени Йоро бор. Демак, уларда футболчилар етарли. Аммо нега Магуайр ҳали ҳам асосий таркибда тушаётганини тушунмайман. Таркибда шундай тажрибали футболчи бўлиши яхшими? Албатта. Лекин у асосий таркиб футболчиси ва биринчи рақамли марказий ҳимоячи бўлмаслиги керак.
У тўп билан жуда секин ҳаракат қилади, пас беришдан олдин тўпга тўрт марта тегади. Тўп оёғида бўлганда нима қилишни билмай қолади ва адашади. Марказий ҳимоячи тўпни тезроқ ҳаракатлантириши керак, аммо Магуайр жамоага зарур суръатни сақлаш учун буни етарлича тез бажара олмайди», — деди Оби Микел The Obi One Podcast подкастида.













