Кириш Регистрация
21/09 00:00 Валенсия 2-3 Реал Сосьедад
21/09 20:15 Хоразм 1-3 Қизилқум
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея - Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой - БАА
23/09 10:30 Эрон - КХДР
23/09 15:30 Япония - Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон - Гонконг

Андрес Иньеста бош мураббий сифатидаги илк ўйинини ўтказади

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ОСИЁ

«Барселона» ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси Андрес Иньеста «Галф Юнайтед» бош мураббийи сифатидаги илк расмий ўйинини ўтказади.

Унинг жамоаси БАА Биринчи дивизиони доирасида «Дибба Ал-Фужайра»га қарши майдонга тушади. Учрашув 28 август, жума куни бўлиб ўтади.

Иньеста 2024 йилда, «Эмирейтс» клуби сафида тўп сураётган пайтида футболчилик фаолиятини якунлаган эди. Шундан сўнг испаниялик мутахассис UEFA A мураббийлик лицензиясини олди ва июнь ойида Дубайнинг «Галф Юнайтед» клубини қабул қилиб олди. Айни пайтда у UEFA Pro лицензиясини олиш учун таҳсилни давом эттирмоқда.

«Галф Юнайтед» 2025/26 йилги мавсумда БАА футбол тизимидаги иккинчи даражали мусобақа ҳисобланган Биринчи дивизионда 10-ўринни эгаллаган.

2019 йилда ташкил этилган клуб шу вақтга қадар икки марта юқори дивизионга кўтарилган. «Галф Юнайтед» таркиби дивизиондаги энг ёш жамоалардан бири бўлиб, бу Иньестанинг футболчиларни индивидуал ривожлантиришга асосланган мураббийлик фалсафасига мос келади.

Киритилди: 18:31, 28.08.2026.
Ўқилди: 3335 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик