«Астон Вилла» «ПСЖ»нинг 18 ёшли ҳужумчиси Ибрагим Мбайе трансфери бўйича принципиал келишувга эришди. The Athletic маълумотига кўра, битим қиймати 55 миллион еврони ташкил этади.
Айни пайтда клублар трансферни расмийлаштириш учун зарур ҳужжатларни тайёрламоқда.
Мбайе 2024 йилдан буён «ПСЖ» сафида тўп суриб келмоқда. У парижликларнинг асосий жамоаси таркибида 42 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Шулардан 3 та гол ва 2 та ассист ўтган мавсум ҳисобига тўғри келади.
Шунингдек, Мбайе Сенегал миллий терма жамоаси футболчиси ҳисобланади. У 2025 йилда Африка миллатлар кубоги ғолибига айланган, 2026 йилги Жаҳон чемпионатида эса 3 та учрашувда майдонга тушиб, Францияга қарши баҳсда гол урган.
Аввалроқ футболчига «Ливерпуль» ҳам қизиқиш билдирган эди.













