Фабрицио Романо хабарига кўра, Харви Эллиотт Ла Лига вакили "Валенсия" билан шахсий шартлар бўйича келишувга эришди.
"Ливерпуль"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси бугун Испания клуби билан ижобий музокаралар ўтказган.
Шундан сўнг футболчи трансфер ойнаси ёпилишидан олдин "Валенсия"га ўтиш истагини "Ливерпуль" раҳбариятига маълум қилган.
Хабарларга кўра, "Валенсия" 23 ёшли футболчини ижарага олиш бўйича "Ливерпуль" билан музокараларнинг илғор босқичида турибди. Эллиоттнинг мерсисайдликлар билан амалдаги шартномаси келаси мавсум якунида тугайди.













