Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

«Манчестер Сити» Хулиан Альваресни қайтаришни истамоқда

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Хулиан Альваресни қайтариш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Transfer News Live нашри Marca'га таяниб хабар беришича, «шаҳарликлар» эҳтимолий келишув шартларини муҳокама қилиш учун «Атлетико» билан боғланган. Гап футболчини ижарага олиш ҳақида кетган, аммо томонлар ҳали расмий музокараларга киришмаган.

Мадрид клуби Альварес билан фақат 150 миллион евро миқдорида таклиф тушган тақдирдагина хайрлашишга тайёр. Аргентиналик футболчининг ўзи эса Англияга қайтишга унчалик қизиқиш билдирмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Хулиан Альварес 2024 йилда айнан «Манчестер Сити»дан «Атлетико»га 75 миллион евро эвазига ўтган эди.

Transfermarkt портали 26 ёшли ҳужумчининг ҳозирги бозор қийматини 120 миллион евро деб баҳоламоқда. Унга «Арсенал» ва «Барселона» ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Киритилди: 01:01, 29.08.2026.
Ўқилди: 1115 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик