«Манчестер Сити» Англия Премьер-лигасининг 2-турида сафарда «Кристал Пэлас»ни 4:1 ҳисобида йирик ҳисобда мағлуб этди.
«Шаҳарликлар» сафида Эрлинг Холанд ва Райан Шерки дубл қайд этди. Норвегиялик ҳужумчи 17 ва 84-дақиқаларда гол урган бўлса, француз футболчиси 54 ва 59-дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Мезбонлар ягона голини 56-дақиқада урди. Бу вазиятда «Сити» дарвозабони Жанлуижи Доннарумма автогол муаллифи бўлди.
«Манчестер Сити» мавсум бошидаги иккинчи ғалабасини қўлга киритиб, АПЛ турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилди. «Кристал Пэлас» эса кетма-кет иккинчи мағлубиятини қабул қилиб, жадвалнинг сўнгги поғонасида қолди.
Кейинги турда «Манчестер Сити» ўз майдонида «Ковентри»ни қабул қилади. «Кристал Пэлас» эса сафарда «Фулхэм»га қарши майдонга тушади. Ҳар икки учрашув 5 сентябрь куни бўлиб ўтади.
Англия Премьер-лигаси. 2-тур
28.08.2026 | Лондон, «Селхерст Парк»
«КРИСТАЛ ПЭЛАС» — «МАНЧЕСТЕР СИТИ» — 1:4
Голлар: Жанлуиджи Доннарумма 56’ автогол (1:2) — Эрлинг Холанд 17’ (0:1), Райан Шерки 54’ (0:2), Райан Шерки 59’ (1:3), Эрлинг Холанд 84’ (1:4).
«Кристал Пэлас»: Дин Хендерсон, Крис Ричардс, Такэхиро Томиясу (Аксель Дисаси, 74), Жейде Канво, Даити Камада, Адам Уортон, Тайрик Митчелл, Анан Халаили (Оскар Мингеса, 75), Эдди Нкетиа (Дуайт Макнейл, 68), Йереми Пино (Гозо, 68), Йорген Странн Ларсен (Эван Гессан, 63).
«Манчестер Сити»: Жанлуиджи Доннарумма, Рубен Диаш, Марк Гехи, Йошко Гвардиол (Матео Ковачич, 75), Абдуқодир Ҳусанов (Витор Рейс, 89), Эллиот Андерсон (Аюб Буадди, 82), Нико О'Райли (Брейтуэйт, 89), Райан Шерки (Макайду, 82), Антуан Семеньо, Фил Фоден, Эрлинг Холанд.
Огоҳлантиришлар: Анан Халаили (68) — Райан Шерки (33), Эллиот Андерсон (55).













