«Челси» ҳужумчиси Марк Гиу фаолиятини «Лейпциг»да давом эттиради. Бу ҳақда Sky Sport журналисти Филипп Хинц хабар берди.
Манба маълумотига кўра, Германия клуби 20 ёшли испаниялик футболчи учун бонуслар билан бирга 20 миллион евродан камроқ маблағ тўлайди.
Гиу яқин вақт ичида тиббий кўрикдан ўтади ва «Лейпциг» билан 2031 йилгача мўлжалланган шартнома имзолайди.
Марк Гиу 2024 йил ёзида «Барселона»дан «Челси»га ўтган эди. У Лондон клуби сафида жами 29 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.













