Филипе Луис июнь ойида Франциянинг «Монако» клуби бош мураббийи этиб тайинланган эди. Ҳозирча унинг жамоа бошқарувидаги фаолияти жуда муваффақиятли кечмоқда — монегасклар унинг қўл остида ўтказган дастлабки учта учрашувнинг барчасида ғалаба қозонди.
Аввалига «Монако» Конференциялар лигаси саралаш босқичида Польшанинг «Гурник» клубига қарши икки ўйин ўтказиб, ҳар иккисида ҳам ғолиб чиқди. Шундан сўнг Лига 1нинг 1-турида «Гавр»га қарши баҳсда минимал ҳисобда ғалаба қозонди.
Шу тариқа, Филипе Луис 1987 йилда Арсен Венгердан кейин «Монако» бош мураббийи сифатида дастлабки учта ўйинининг барчасида ғалаба қозонган биринчи мутахассис бўлди.
Бироқ энди «Монако»ни анча мураккаб учрашувлар кутмоқда. Жамоа кейинги баҳсларда «Марсель» ва «ПСЖ»га қарши майдонга тушади.













