Кириш Регистрация
03/09 19:00 ОКМК 1-0 Хоразм
04/09 00:00 Реал Сосьедад - Сельта
04/09 18:00 Бунёдкор - Сурхон
04/09 19:00 Навбаҳор - Локомотив
04/09 19:00 Насаф - Нефтчи
04/09 20:15 Пахтакор - Андижон
05/09 00:00 Бетис - Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич - Ливерпуль

«Монако» Эрик Лира трансфери бўйича келишувга эришди

Баҳо:
+ | -

«Монако» Мексиканинг «Крус Асуль» клуби таянч ярим ҳимоячиси Эрик Лира трансфери бўйича оғзаки келишувга эришди. Инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, келишув якунланиш арафасида.

«Монако» 25 ёшли футболчи учун «Крус Асуль»га 8 миллион евро тўлайди. Яна 3 миллион евро бонуслар кўринишида назарда тутилган. Шунингдек, Мексика клуби Лиранинг кейинги трансферидан тушадиган маблағнинг 20 фоизини олади.

Ҳозирча битимни расмийлаштириш учун битта масала қолган. «Монако» жамоа қайдномасида қўшимча ўрин бўшатиши керак. Шундан сўнг томонлар ҳужжатларни расмийлаштириш ва шартномани имзолаш жараёнига ўтади.

Эрик Лира «Крус Асуль» сафида 200 дан ортиқ учрашувда майдонга тушган. Шунингдек, у Мексика миллий терма жамоаси таркибида 29 та ўйин ўтказган.

Киритилди: 05:26, 29.08.2026.
Ўқилди: 713 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик