Кириш Регистрация
07/09 00:00 Эспаньол 1-1 Севилья
07/09 21:30 Кальяри 1-0 Лечче
07/09 22:00 Хетафе 1-1 Сельта
07/09 23:45 Удинезе 1-2 Лацио
08/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Сосьедад
09/09 18:30 ОКМК - Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи - Сурхон
09/09 20:00 Насаф - Бунёдкор

Компани: «Биз ҳали ҳеч нарса ютганимиз йўқ»

Баҳо:
+ | -

«Бавария» бош мураббийи Венсан Компани Германия Бундеслигасининг 1-турида «Штутгарт» устидан қозонилган 5:1 ҳисобидаги ғалабадан кейин ўз фикрларини билдирди.

«Гап фақат мавсумни қандай бошлаганимизда эмас. Биз сўнгги йилларда қилган ишларимизни давом эттиришга ҳаракат қиляпмиз: юқори энергия, катта ҳаракат ҳажми ва, албатта, голлар. Бугун футболчилар буни яна бир бор кўрсатди.

Бу бор-йўғи битта ўйин ва уч очко. Энди ҳаммаси яна нолдан бошланади — биз ҳали ҳеч нарса ютганимиз йўқ. Ғалабага бўлган чанқоқлик биринчи кундагидек қолиши керак.

Ўйин бошида жуда қийин бўлди, аммо бу табиий. «Штутгарт» жисмоний жиҳатдан ҳам, яккакурашларда ҳам жуда кучли жамоа. Шунга қарамай, биз хотиржамликни сақладик ва яратаётган вазиятларимиз тобора хавфли тус ола бошлади.

Якунда, менимча, муносиб ғалаба қозондик, аммо бу осон кечмади. Биз доимо юз фоиз куч билан ҳаракат қилдик, ҳимоячилар ортидаги бўш ҳудудларга мунтазам очилдик ва бир-биримизга қайта-қайта ёрдам бердик. Охир-оқибат айнан шу жиҳат ҳал қилувчи омилга айланди», — деди Компани.

Киритилди: 05:30, 29.08.2026.
Ўқилди: 826 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик