Кириш Регистрация
01/09 00:00 Астон Вилла 0-1 Арсенал
01/09 00:30 Барселона 5-2 Райо Вальекано

Классен «Аякс» тарихида Кройф ва Литманендан кейинги учинчи футболчи бўлди

Баҳо:
+ | -

Амстердамнинг «Аякс» клуби пайшанба куни Швейцариянинг «Сьон» жамоасини 5:3 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувда гол урган Дэви Классен клуб тарихида ўзига хос натижа қайд этди.

Маълум бўлишича, Классен «Аякс» сафида Европа клуб мусобақаларида 20 та гол урган учинчи футболчига айланди.

Ундан олдин фақат икки нафар афсонавий футболчи — Йохан Кройф ва Яри Литманен бундай кўрсаткичга эришган. Ҳар иккиси ҳам «Аякс» сафида Европа турнирларида 26 тадан гол урган.

Эслатиб ўтамиз, Классен «Аякс» тарбияланувчиси ҳисобланади. У фаолияти давомида бир неча бор клубни тарк этган, сўнгги марта эса 2024 йилда Амстердам жамоасига қайтган.

Киритилди: 07:11, 29.08.2026.
Ўқилди: 669 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик