Кириш Регистрация

Дризен Майкл Олисени клубдаги келажаги ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

«Бавария» бош директори Ян-Кристиан Дризен жамоа вингери Майкл Олисени янги шартнома билан таъминлаш масаласи ҳақида фикр билдирди.

Бу ёзда француз футболчиси мадриднинг «Реал» клубига ўтиши мумкинлиги ҳақида кўплаб хабарлар тарқалди. «Қаймоқранглилар» қизиқиши фонида мюнхенликлар Олисени жамоада сақлаб қолиш учун унга яхшиланган шартнома таклиф қилиши мумкинлиги айтилган эди.

«Айни пайтда Олисе билан музокара олиб бормаяпмиз. Унинг шартномаси 2029 йилгача амал қилади, шунинг учун шошилишга ҳеч қандай сабаб йўқ», — деди Дризен.

Ҳозир «Бавария» асосий эътиборни Харри Кейн билан янги келишув тузишга қаратган. Англиялик ҳужумчининг амалдаги шартномаси келаси ёзда якунига етади.

Майкл Олисе жума куни Бундеслиганинг 1-турида «Штутгарт»га қарши ўйинда гол уриб, Венсан Компани жамоасининг 5:1 ҳисобидаги йирик ғалабасига ҳисса қўшди.

Киритилди: 07:19, 29.08.2026.
Ўқилди: 849 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик