Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Киммих: «Дастлабки 25 дақиқа биз учун яхши ўтмади»

Баҳо:
+ | -

«Бавария» ярим ҳимоячиси Йозуа Киммих Бундеслиганинг 1-турида «Штутгарт» устидан қозонилган 5:1 ҳисобидаги ғалабадан кейин жамоа ўйинига баҳо берди.

Амалдаги чемпионлар янги мавсумни йирик ғалаба билан бошлади. «Штутгарт» 52-дақиқада ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлган эди, аммо кейин мюнхенликлар устунликни ўз томонига оғдирди.

«Бу «Штутгарт»га қарши одатий ўйин бўлди — сўнгги 30 дақиқагача кескинлик сақланиб турди. Ҳар икки жамоа ҳам шахсий қўриқлаш асосида ўйнади, бу эса жуда қийин ва юқори интенсивликни талаб қилади.

Дастлабки 25 дақиқа биз учун унчалик яхши ўтмади, аммо кейин ўз ритмимизни топдик ва, менимча, муносиб ғалаба қозондик», — деди Киммих.

«Бавария» 2 сентябрь куни Германия кубоги доирасида «Оснабрюк»ка қарши майдонга тушади.

Киритилди: 07:44, 29.08.2026.
Ўқилди: 791 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик