Кириш Регистрация
31/08 00:30 Сельта 0-2 Атлетик Бильбао
31/08 21:30 Лечче 0-4 Рома
31/08 22:30 Осасуна 1-0 Хетафе
31/08 23:45 Аталанта 1-0 Болонья
01/09 00:00 Астон Вилла 0-1 Арсенал
01/09 00:30 Барселона 5-2 Райо Вальекано

Роналду «Ан-Наср»нинг навбатдаги камбэкига муносабат билдирди

Баҳо:
+1 | -

«Ан-Наср» Саудия Арабистони чемпионатининг 4-турида ўз майдонида «Ат-Таавун»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, ғалабали сериясини давом эттирди.

Учрашувда ҳал қилувчи голни 50-дақиқада Криштиану Роналду урди. Финал ҳуштагидан сўнг 41 ёшли португалиялик ҳужумчи ўйин ҳақида фикр билдирди.

«Қадамма-қадам олдинга бораяпмиз. Ўйинни унчалик яхши бошламадик, аммо гол уришга муваффақ бўлдик, кейин эса ўзимиз ҳам тўп ўтказиб юбордик.

Иккинчи бўлимда ўйинимизни кучайтирдик, тезроқ ҳаракат қила бошладик, вазиятлар яратдик ва муносиб ғалаба қозондик», — деди Роналду.

Ушбу учрашувда Криштиану Роналду энг яхши футболчи деб топилди.

Шунингдек, португалиялик ҳужумчи Саудия Арабистони чемпионатида «Ан-Наср» сафида урган голлари сонини 104 тага етказиб, клуб рекордини ўрнатди.

Анге Постекоглу жамоаси 4 турдан кейин 12 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Киритилди: 08:18, 29.08.2026.
Ўқилди: 1993 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик