Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

"Борнмут" 91,5 миллион евро талаб қилмоқда

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг "Челси" клуби "Борнмут" ярим ҳимоячиси Алекс Скотт трансфери учун жиддий курашга қўшилди.

Hooligan Soccer маълумотига кўра, "Челси" 21 ёшли футболчи учун "Борнмут"га 73,4 миллион евро таклиф қилган, аммо бу таклиф рад этилган. "Гилослар" ўз футболчисини 91,5 миллион еврога баҳоламоқда.

Айни пайтда "Челси" "Борнмут" талабига яқинлашадиган яхшиланган таклиф тайёрлаётгани айтилмоқда.

Шу билан бирга, Алекс Скотт атрофидаги вазиятни "Ливерпуль", "Арсенал" ва "Манчестер Сити" ҳам кузатиб бормоқда. Манбага кўра, "шаҳарликлар" Энцо Фернандес трансфери бўйича "Челси" билан келиша олмаса, Скоттни муқобил вариант сифатида кўриб чиқиши мумкин.

Англия Премьер-лигасининг 1-турида Алекс Скотт 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилди, аммо гол ёки голли узатма қайд этмади.

Киритилди: 10:45, 29.08.2026.
Ўқилди: 1493 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик