"Манчестер Сити" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Райан Шерки янги мавсумни жуда самарали бошлади.
23 ёшли футболчи Англия Премьер-лигасининг 2-турида "Кристал Пэлас"га қарши учрашувда дубль қайд этди. Франциялик футболчи 54 ва 59-дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Чемпионатнинг 1-турида "Борнмут"га қарши баҳсда Шерки гол урмаган бўлса-да, жамоадошларига иккита голли узатма берган эди.
Шу тариқа, "шаҳарликлар" футболчиси АПЛ-2026/27 мавсумининг дастлабки икки ўйинида гол+пас тизими бўйича 4 та самарали ҳаракат — 2 та гол ва 2 та голли узатма қайд этди.
Шунингдек, Райан Шерки "Манчестер Сити" сафида илк бор бир учрашувда биттадан кўп гол уришга муваффақ бўлди.













