"ПСЖ" Франция чемпионати 1-тури доирасидаги "Ренн"га қарши учрашувни қолдиришга мажбур бўлгани учун 150 минг евро жаримага тортилди. Ўйин 23 август куни бўлиб ўтиши керак эди, бироқ баҳс бошланишидан олдин "Парк де Пренс" стадионидаги майса белгиланган меъёрларга жавоб бермаслиги маълум бўлди.
Шу сабабли лига раҳбарияти якунда парижликларни жаримага тортди — бу ҳақда жума куни кечқурун маълум қилинди. Эслатиб ўтамиз, якунда клублар ўзаро барибир майдонга тушишди — аммо Ренн шаҳрида.
Ушбу учрашувнинг биринчи бўлимида иккита тўп ўтказиб юборган парижликларга мағлубиятдан қутулиб қолиш учун анчагина тер тўкишларига тўғри келди.













