Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Гакпо "Ливерпуль"да қолиши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" вингери Коди Гакпонинг бошқа клубга ўтиши амалга ошмаслиги мумкин. Бу ҳақда журналист Алекс Крук хабар берди.

Манба маълумотига кўра, Брадли Барколанинг кутилаётган трансфери Гакпонинг "Тоттенхэм", "Манчестер Сити" ёки бошқа клубга ўтишини англатмайди.

Таъкидланишича, мерсисайдликлар Коди Гакпони фақат 1 сентябрь куни ёпиладиган трансфер ойнасига қадар яна бир вингер билан шартнома имзолай олган тақдирдагина қўйиб юборишга тайёр.

Бироқ айни пайтда бундай сценарийнинг амалга ошиш эҳтимоли паст деб баҳоланмоқда.

"Ливерпуль" 29 август куни Англия Премьер-лигасининг 2-турида ўз майдонида "Ноттингем Форест"ни қабул қилади.

Киритилди: 11:33, 29.08.2026.
Ўқилди: 742 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик