«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Жошуа Зиркзее ҳамон «Фиорентина»нинг қизиқиш доирасида қолмоқда. Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марцио маълум қилди.
Манбага кўра, Флоренция клуби нидерландиялик форвард трансфери бўйича музокараларда ҳозирча жиддий силжишга эриша олмаган. Музокаралар мураккаб кечаётгани сабабли «Фиорентина» бир вақтнинг ўзида бошқа номзодларни ҳам кўриб чиқмоқда.
Хусусан, Италия клуби «Эвертон» ҳужумчиси Бетога ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Зиркзее «Манчестер Юнайтед» сафида 2024 йил ёзидан буён тўп тепиб келмоқда. У «Олд Траффорд»га кўчиб ўтишидан аввал «Болонья» шарафини ҳимоя қилган.
Айни пайтда нидерландиялик футболчининг бозор қиймати 20 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.













