«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Каррик жамоанинг янги ярим ҳимоячиси Карлос Балеба трансфери ҳақида фикр билдирди.
«Карлоснинг бизга қўшилганидан жуда хурсандмиз. У жамоага тез мослашди. Менимча, у бизга жуда кўп фойда келтиради. У ажойиб ёшда, шу билан бирга етарлича тажрибага ҳам эга. Премьер-лигани яхши билади. Унда улкан салоҳият бор. Шунинг учун бу биз учун жуда яхши трансфер бўлди», — деди Каррик Sky Sports’га берган интервьюсида.
22 ёшли Балеба «Манчестер Юнайтед» сафига «Брайтон»дан келиб қўшилди. Камерунлик футболчи янги мавсумда ҳали майдонга тушмаган.
30 август, якшанба куни «Манчестер Юнайтед» Англия чемпионатининг 2-турида «Ипсвич»ни қабул қилади.













