«Лион» ҳужумчиси Малик Фофана туманли Альбионда фаолиятини давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Санти Ауна ижтимоий тармоқларида хабар берди.
21 ёшли бельгиялик ҳужумчининг трансферига «Халл Сити» қизиқиш билдирмоқда. «Йўлбарслар» футболчини сотиб олиш учун «тўқувчилар»га 35 миллион евро таклиф қилди. Англия томони «Лион» ва футболчи вакилларининг жавобини кутмоқда.
Аввалроқ матбуотда Маликка «Рома» клуби ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилган эди.
Фофана 2024 йил январидан буён «тўқувчилар» сафида ўйнаб келмоқда. Ҳужумчи 83 та учрашувда майдонга тушиб, 19 та гол урган ва 6 та голли узатмани амалга оширган.













