Кириш Регистрация

Хислоп: «Эмилиано Мартинес Санчесдан анча кучлироқ дарвозабон»

Баҳо:
+ | -

АПЛнинг собиқ дарвозабони Шака Хислоп Эмилиано Мартинеснинг «Челси»га эҳтимолий трансфери фонида аргентиналик дарвозабон ва Роберт Санчесни таққослади.

Аввалроқ Лондон клуби Мартинеснинг «Астон Вилла»дан 7,5 миллион фунт эвазига трансферини келишиб олгани хабар қилинган эди. Жаҳон чемпиони Хаби Алонсо жамоасининг асосий дарвозабони бўлиши кутилмоқда.

«Майдонда авторитет ва ўзини кўрсата олиш қобилиятига эга бўлган инсон керак, Эми Мартинесда бу, ҳеч қандай шубҳасиз, бор. У оёқларида тўп билан жуда яхши ҳаракат қилади ва менимча, «Челси» талабларининг кўпчилигига жавоб беради.

Эми Мартинес — Санчесга нисбатан кучайиш. Бу рақамлар камчиликлар ва воқеликни яшириб қўяди. Эми Мартинес анча кучлироқ дарвозабон. Ҳатто унинг ҳозирги фаолияти босқичида ҳам мен Санчес ўрнига 10 мартадан 10 марта Эмилиано Мартинесни танлайман. Бу ҳатто муҳокама қилинадиган масала ҳам эмас», — деди Хислоп ESPN FC эфирида.

Киритилди: 15:39, 29.08.2026.
Ўқилди: 754 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик