Кириш Регистрация
01/09 00:00 Астон Вилла 0-1 Арсенал
01/09 00:30 Барселона 5-2 Райо Вальекано

Баркола якшанба куни «Ливерпуль»да тиббий кўрикдан ўтади

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» ва Франция терма жамоаси вингери Брэдли Баркола «Ливерпуль»га ўтишга яқин.

Инсайдер Фабрицио Романо хабар беришича, тиббий кўрик якшанба кунига белгиланган. Шундан сўнг 23 ёшли футболчи Англия клуби билан 2031 йил июнигача мўлжалланган беш йиллик шартномани имзолайди.

Манбага кўра, трансфер суммаси 106 миллион фунт стерлингни ташкил этади. Бундан ташқари, бонуслар сифатида яна 17 миллион фунт тўланиши мумкин.

Баркола 2023 йилдан буён «ПСЖ» сафида ўйнаб келмоқда. У клуб таркибида 152 та ўйинда майдонга тушиб, 39 та гол урган ва 37 та голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 15:49, 29.08.2026.
Ўқилди: 783 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик